Француз адиби Виктор Гюгонинг фикрича, китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстдир. Бу фикр мағзини чақсангиз, албатта, китобнинг инсон ҳаётида қанчалик муҳим ўрин тутишини яхши англайсиз ва уни ўзингизга дўст тутасиз.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида ҳар ойнинг иккинчи пайшанбасида “Маънавият ва китобхонлик соати” ташкил этилмоқда. Унда ходимлар ўқиган китоблари ҳақида қисқача маълумотлар бериб, уни ўқишга тавсия қилади.

Навбатдаги “Маънавият ва китобхонлик соати”да айни кунда  ўз таваллуд кунларини нишонлаётган буюк шоир ва мутафаккир боболаримиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ёзилган бадиий адабиётлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ходимлар ўзлари ўқиган китоблардан олган таассуротлари ҳақида гапириб, ҳамкасбларига ҳам албатта ўқишни тавсия қилишди.

 ДХА Тошкент вилояти бошқармаси

 матбуот хизмати