Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига Грециянинг «MM-publication» компанияси биргаликда ишлаб чиқилган 20 минг нусха дарсликларни «Салом болалар! Ўзбекистон учун» мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тилини ўрганиш учун тақдим этди.

Лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида Греция томонидан тақдим этилган 10 нусхадаги дарсликлар орасидан вазирлик мутахассислари томонидан мактабгача таълим ташкилотларида инглиз тилини ўрганиш учун 3 та ўқув қўлланма танлаб олинди, жумладан: «Hi Kids!», «NEW YIPPEE» ва «ABC kitobi».

Кейинги ўрганиш ва биргаликдаги муҳокамалар давомида томонлар республика мактабгача таълим тизими учун энг мақбул «Hi Kids!» ўқув қўлланмаси эканлиги ҳақида умумий фикрга келдилар, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.