Дунё биринчилигининг учинчи куни юнон-рум ва аёллар кураши бўйича беллашувлар давом этди. Аҳамиятлиси, икки курашчимиз жаҳон чемпионатининг олтин медали учун гиламга чиқди. 45 килограмм вазнда курашган Шаҳзод Рўзиохунов украиналик Евген Поковбага 0-9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Қувонарлиси, 51 килограмм вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионига айланди. У финалда эронлик Муҳаммадризо Голамидан устун (5-0) келди ва олтин медаль соҳибига айланди. 

Хуршидбек Нормуҳаммадов (55 кг) япониялик Коҳаку Каназавани 5-4, Беҳруз Барноев (65 кг) озарбайжонлик Али Ализодани 9-3 ҳисобида енгиб, жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Юнон-рум курашчиларимиз жаҳон чемпионатини 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан якунлади.