Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ бўлими Вулканология ва сейсмология институтининг Камчатка вулқон отилишига қарши курашиш гуруҳи хабарида айтилади.

Мутахассисларнинг фикрича, кул шарққа ёйилмоқда. Узунлиги 40 километрдан ошади. Бундан ташқари, лава кратерда 300 метр баландликгача фонтан тарзида отилишда давом этмоқда. Лава оқими Апахончичский чуқурлиги бўйлаб пастга тушмоқда. Хавфнинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинди. Кулнинг чиқиши ҳар қандай вақтда содир бўлиши ва самолётларга хавф солиши мумкин.

Ключевской вулқони ўтган сафар 2020 йилнинг кузидан 2021 йилнинг августигача фаоллашган эди. У дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.