Кул шарқ томонда 60 километргача масофани қамраб олган, деб маълум қилди Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими вулқонология ва сейсмология институтининг Камчатка вулқон отилиши мониторинги гуруҳи.
Лава оқимлари юзага келди. Авиация учун хавфнинг “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинди – у пастдан учувчи самолётлар учун хавф туғдириши мумкин.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақавий бош бошқармаси кул тарқалаётган ҳудудда аҳоли пунктлари йўқлигини таъкидлади. Бироқ агар шамол йўналиши ўзгарса, Уст-Камчатск тумани қишлоқларига ҳам оз миқдорда бўлса-да кул тарқалиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.