Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январъ ҳолатига республикамиздаги кўчалар 618,4 минг дона ёритиш ускуналари ёрдамида ёритилади.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,9 % га ёки 55,7 мингтага ошган.

Кўчалари энг кўп ёритиш ускуналари ёрдамида ёритиладиган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри 143,5 минг дона

Фарғона вилояти 61,2 минг дона

Наманган вилояти 52,3 минг дона

Андижон вилояти 48,5 минг дона