Тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича хусусий кадастр муҳандиси фаолиятини  олиб боришга рухсат берилди ва фаолият 2022 йил 31 декабрга қадар белгиланди.

Кадастр муҳандиси сифатида фаолият олиб бориш учун қуйидаги талаблар кўзда тутилган:

Кадастр муҳандисига талабгор ушбу соҳада камида бир йил стажга эга бўлиши керак.

Олий маълумотга эга бўлиши керак.

Агар олий маълумотга эга бўлмаса малака ошириш курсида ўқиб сертификатга эга бўлиши керак. 

Малака ошириш курсларини ташкил этиш Кадастр Агентлиги томонидан амалга оширилади

Кадастр муҳандиси фаолиятини амалга ошириш учун малака шаҳодатномасига эга бўлиши шарт.