Унда Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Хоразм вилоят ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлими вакиллари, шоир ва ижодкорлар ва шунингдек “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Урганч шаҳридаги 8-сон мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва Урганч шаҳрида истиқомат қилаётган уюшмаган ёш авлод вакиллари иштирок этди.
Ўтказилган тадбирда кекса авлод ва ўрта авлод вакиллари ёш авлод вакилларига мамлакатимизда ўқиш, илм олиш, ҳунар ўрганиш, фойдали касб тури билан шуғулланиш учун яратилган шарт-шароит ва имкониятлар тўғрисида гапириб берди. Шу билан бирга, ёш авлод вакиллари, яъни уюшмаган ёшларга ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари, бошларидан ўтказган қийинчиликларни, қийинчилик ортидан эришган ютуқларини аниқ мисоллар орқали тасвирлаб берди, деб хабар беради “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими матбуот хизмати.