Қашқадарё вилояти ҳокимлиги телеграм каналида берилган хабарга кўра, ҳозиргача ҳудуддаги истеъмолчиларга 2 та — 4000 ва 6300 кВли тарнсформаторлар хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби ортиб бориши билан билан подстанцияга яна қўшимча 4000 кВли трансформатор ўрнатиляпти. Бу тармоқда юкламаларни камайтириш, аҳолини сифатли ва барқарор электр билан таъминлашгга хизмат қилади. Жадал олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тез кунда якунига етказилади.
Ушбу нимстанцияда 24 та қишлоқнинг 11 минг 87 та истеъмолчиларига хизмат кўрсатилади.