Бугун, 20 ноябрь кунидан бошлаб Андижон вилоятидаги 4 та, Наманган вилоятида 3 та  ва Фарғона вилоятидаги 5 та таълим муассасасида тест синовлари бошланди.

Жумладан, Андижон туман педагогика коллежи, Андижон, Пахтаобод ва Қўрғонтепа Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари; Чортоқ ва Чуст педагогика коллежлари, Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми; 2-Фарғона тиббиёт ва Бувайда тиббиёт, Боғдод ва Бувайда педагогика коллежлари, 2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. 

Тест синовларида жами 9300 нафардан ортиқ абитуриент иштирок этиши кўзда тутилган.