Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2020 йил 7 августдаги 2-сон баёнига мувофиқ 2020/2021 ўқув йили учун вазирликлар ва идоралар тизимидаги коллежларга қабул параметрлари тасдиқланди
- Коллежлар сони – 200 та.
- Давлат гранти асосида қабул параметрлари – 12762 та.
Коллежларда кадрлар тайёрлаш камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.