Бу кашфиёт Франция Миллий илмий тадқиқот маркази ходими Филипп Лами ва унинг ҳамкасбларига тегишли. Тадқиқот доирасида Rosetta фазовий кемаси маълумотлари асосида комета юзасини 3D реконструкцияси амалга оширилди.
“Астероидлар каби объектларда ғорлар бўлиши мантиқан тўғри, аммо бизда уларни олдинроқ аниқлашнинг имкони бўлмаганди”, деди Лами.
Лами ва унинг жамоаси топилган ғорларни тавсифлаш учун анаглифлар деб ҳам аталадиган 3D тасвирларни ҳосил қилишди. Улар ғорлар 20 дан 47 метр чуқурликка эга эканини аниқлашди, деб хабар беради korrespondent.net.