Шартномага кўра:

2021 йил 30 июнга қадар сифатли брикет ишлаб чиқариш учун маҳаллий хомашё манбааларини ўрганиш хамда маҳаллий хомашёдан боғловчи ишлаб чиқариш технологияси ва регламентини ишлаб чиқилади;

2021 йил 1 сентябрга қадар сифатли боғловчини ишлаб чиқариш ва унинг саноатда тажриба-синов жараёнларини ўтказиш, натижаларни фаоллаштириш ҳамда якуний ҳисобот тайёрланади ва ишлаб чиқаришга жорий этиш чоралари белгиланади.

Тайёрланадиган кўмир брикети сифатли майда кўмирдан тайёрланиши, сақлаш муддати узоқ ва ёнувчанлиги юқори бўлиши кузда тутилган.

Бугунги кунда институт томонидан илк полимер маҳсулоти тажриба тариқасида ишлаб чиқилди.

Ацни кунларда “Ўзбеккумир” АЖ бош геологи Эркин Жўраев институт билан ҳамкорликда тадқиқот ўтказмоқда, дея хабар беради “Ўзбеккўмир” АЖ Ахборот хизмати