Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Избоскан кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 1007,9 тонна кўмирни 303 сўмдан сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Худди шундай, Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Пахтаобод кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 873,2 тонна кўмирни 303 сўмдан сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Бахт кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар ҳудуддаги 7 та маҳаллада яшовчи аҳолига имтиёзли нархда кўмир сотилганлиги тўғрисидаги ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, 464,6 тонна кўмирни бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.