Тест синовларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан дастлабки саралашдан ўтган номзодлар иштирок этди.
Ошкоралик ва очиқлик тамойилларини таъминлаш мақсадида, номзодлар реал вақт режимида синовдан ўтказилиб, тест синовлари якунида натижалар эълон қилинди.
Ҳудудларга ҳужжат топширган номзодлар учун шу каби тест синовлари республикамизнинг барча вилоятларида жорий йилнинг 11 ноябридан 15 ноябрига қадар ташкил этилади ва уларнинг жойи ва вақти тўғрисида маълумотлар номзодларга қўшимча равишда хабар қилинади.
Тест синовларидан энг яхши кўрсаткичлар билан ўтган номзодлар тегишли суҳбатдан ўтади, уларнинг натижалари комплаенс инспекторлари лавозимига истиқболли номзодларни аниқлайди.
Таъкидлаш жоизки, комплаенс инспекторларининг асосий вазифалари қонун ва ички меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳудудий корхоналарда коррупция хавфини келтириб чиқарувчи шароитлар билан боғлиқ вазиятларни олдини олиш ва ҳудудий ташкилотларда олиб борилаётган ишларни қонун ва ички меъёрий ҳужжатларга мос равишда амалга оширилиши устидан назорат ва мониторинг қилишдан иборат.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати