Унга кўра, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг иш юритувига келиб тушган бўлиб, айни пайтда «E-XSUD» электрон ахборот тизими орқали судьялар ўртасида тақсимланиш жараёнидадир.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 миллиард 138 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилгани аниқланган.

Айблов хулосасига кўра, 4 нафар шахс — Х.Д, М.М., С.Ҳ. ва А.А. Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми — 10 йилдан 15  йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Жиноят кодексининг 243-моддаси Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш — Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, яъни мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус бериш, худди шунингдек бундай пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки унинг кимга қарашлилигини яшириш ёхуд сир сақлаш, — 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.