Бу ҳақда сешанба куни Конгонинг Actualite ахборот портали маълум қилди.
Кема 18 август куни кечқурун 300 нафар йўловчи билан Мажоко қишлоғидан йўлга чиққан. Қоронғуда тўсиқ билан тўқнашиб кетиб, ағдарилиб кетган. Қирғоққагача 43 киши етиб олган, 3 кишининг жасади топилди. Қолганлар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, қидирув ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради report.az.