Бу каби тадбирлар айниқса таълим муассасаларида ўтказилаётган тарбия ва ижтимоий фанлар ойлиги тадбирларига ҳамоҳанг ўқувчиларнинг ташаббускорлиги ва таклифлари асосида янада қизиқарли ташкил қилиняпти.

Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида туман Маънавият ва маърифат маскани кутубхонаси ва туман адлия бўлимида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 29 ёшда!» мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбир ташкилотчилари томонидан ўқувчиларга тадбир учун алоҳида кийимлар тайёрлаб берилди. Уларнинг Конституциявий ҳуқуқ фанидан билимларини синовдан ўтказдилар, ўқувчилар билан Конституциямизнинг аҳамияти, унда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, бурчларига қаратилган эътибор ҳақида суҳбат ўтказдилар.

Тадбир якунида ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциясини мактабдошлари ва оила аъзолари билан биргаликда чуқур ўрганишга киришганини билдирдилар!

Д.Тажимуратова,

Хоразм вилояти Янгибозор тумани

31-сонли умумий ўрта таълим мактабининг

ҳуқуқ фани ўқитувчиси.