Унда вазирлик масъуллари, манфаатдор идоралар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари, адвокатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирок этди.

Анжуманни вазирлик ҳузуридаги Intelлектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Беҳзод Рузиев очиб берди. У ойлик доирасида амалга ошириладиган устувор вазифалар ва кутилаётган натижалар ҳақида маълумот тақдим этди.

Контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига, яширин иқтисодиёт кенгайишига ҳамда йиллар давомида яратилган брендларга нисбатан ишончнинг пасайишига олиб келади. Бундай товарлар иқтисодиёт ва жамиятга жиддий зарар етказади. Энг муҳими, улар санитария ва хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги мумкин. Қалбаки дори-дармонлар, озиқ-овқат ёки шахсий гигиена воситалари инсон саломатлигига хавф туғдиради.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги маълумотига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 28 январдаги ПҚ–4965-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ, ҳар йили 15 февралдан 15 мартга қадар республика бўйлаб контрафакт маҳсулотлар савдосига қарши «Контрафактсиз ой» ойлиги ўтказилади.

— Бу борада 1008 ишонч телефони фаолият юритмоқда. Шунингдек, фуқаролар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали ёки ҳудудий адлия органларига бевосита мурожаат қилиши мумкин.

Агар истеъмолчи муайян бренд орқали алданган бўлса, аввало ҳуқуқ эгасига мурожаат этиши лозим. Чунки товар белгиси маълум шахсга тегишли бўлиб, унинг ҳуқуқлари бузилади.

Бренд номи ўзгартириб қўлланилган ҳолатларда эса адлия органлари томонидан ҳуқуқ эгаси билан ҳамкорликда текширув ўтказилади. Масалан, савдо нуқталарида «Сниcкерс» ўрнига ёзилиши ёки дизайни жиҳатидан ўхшаш «Стиcкерс» каби маҳсулотлар учраса, бу ҳақда хабар бериш муҳим деди, — Intelлектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Беҳзод Рузиев.

Маълум қилинишича, 2025 йилда интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 1 614 та ҳолат аниқланган. Натижада 244 млн сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилган, 37 нафар тадбиркорга 1 млрд 817,5 млн сўм молиявий жарима тайинланган. 70 та хулоса тайёрланиб, 194 та интеллектуал мулк объектининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланган.

— 2024 йилда Божхона кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ, божхона органларига халқаро битимлар талаблари асосида ўз ташаббуси билан чора кўриш ваколати берилди.

Агар божхона расмийлаштируви жараёнида интеллектуал мулк объектига оид ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланса, ҳуқуқ эгалари бир иш куни ичида хабардор қилинади. Уларнинг розилиги билан товарларни чиқариб юбориш вақтинча тўхтатилади ва масала суд тартибида кўриб чиқилади деди, — Давлат божхона қўмитаси бош инспектори Аминжон Маҳмудов.

2026 йил 15 февралдан 15 мартга қадар ўтказиладиган «Контрафактсиз ой» доирасида:

йирик савдо мажмуалари ва бозорларда «Биз контрафактга қаршимиз!» шиори остида тарғибот баннерларини жойлаштириш;

аҳолининг қалбаки озиқ-овқат, гигиена воситалари, алкоголь ва фармацевтика маҳсулотларидан жабрланишининг олдини олиш;

истеъмолчи ва тадбиркорларнинг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;

тадбиркорларга товар белгиларини рўйхатдан ўтказиш афзалликларини тушунтириш;

ваколатли органлар ходимларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

Тадбир давомида интеллектуал мулк объектларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан видео-тақдимот намойиш этилди. Якунда ОАВ вакиллари ва блогерларнинг саволларига жавоб берилди.

«Контрафактсиз ой» ойлиги контрафакт маҳсулотлар айланмасини қисқартириш, ҳалол рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Мадина Ботиржонова,

Лобар Бобохонова