Профилактика тадбири давомида тадбиркорлар Агентлик томонидан тузилган контрафакт алкоголь маҳсулотлар каталоги билан таништирилди ҳамда уларга контрафакт маҳсулотларни сотиш қонунга хилоф эканлиги ва тегишли жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақидаги огоҳномалар берилди.
Кузатув тадбирида контрафакт маҳсулотлар аниқланиб, уларни савдога таклиф қилаётган тадбиркорлик субъектларига контрафакт маҳсулот савдоси билан шуғулланиш маъмурий жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳномалар киритилди, деб хабар бермоқда Интеллектуал мулк агентлиги ахборот хизмати.