Спортни ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, бироз аввал аёллар ўртасида ўтган велошоссе пойгасида ҳамюртларимиз ажойиб натижа қайд этишди. Трекда олтин медалга сазовор бўлган Олга Забелинская ушбу дастурда ҳам тенгсиз эканлигини амалда исботлаб, делегациямиз ҳисобига яна бир энг юқори пробали медални қўшиб қўйди.
Қувонарлиси, мазкур йўналишда стартга чиққан иккинчи вакиламиз Янина Кускова кумуш медални қўлга киритди. Бу Кускова учун мусобақадаги учинчи кумуш медаль бўлди.