Кўп қаватли уйларда иссиқ сув таъминотининг марказий тизимлари орқали олинадиган иссиқ сув ҳарорати 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълумот берди.

Бунда иссиқ сув ҳароратини аниқлашдан олдин сув олиш нуқтасида 3 минутдан ортиқ бўлмаган вақт мобайнида сув оқизиб юборилади.

Белгиланган иссиқ сув ҳарорати паст бўлганда, иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўланадиган пул миқдори ҳам ҳар бир орқага қайтган 3°С учун 0,1 фоизга камайтирилади.

"Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда иссиқ сув учун тўлов совуқ сув тарифи бўйича амалга оширилади.