2023 йил сўровномасида атиги 8 фоиз мактаб битирувчиси шу соҳани танлаган.

Кўпгина профессор-ўқитувчилар амалиётдан узилиб қолган. Муҳандислик бўйича 9 минг 600 нафар профессор-ўқитувчининг 40 фоизи сўнгги 5 йилда малака оширмаган.

Айрим институтлардаги ўқитувчиларнинг юкламаси хорижга нисбатан 2 карра кўп. Баъзи университетлар илмий лабораторияларидаги ускунанинг 50 фоизи эскирган, қўшимча лаборатория ва замонавий жиҳозларга эҳтиёж мавжуд.