Учрашувда 25 ноябрь куни режалаштирилган авиарейс орқали Ўзбекистон Республикасидан Корея Республикасига меҳнат мигрантлари дастлабки гуруҳининг кириб келиш тартиби ва ушбу жараён билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.
Вице-президентнинг сўзларига кўра, меҳнат мигрантларининг Корея Республикасига мунтазам кириб келишида 10 кунлик карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, белгиланган тартибда ўзини яккалаш ва Корея Республикасининг қонунчилигига мувофиқ фаолият юритиш муҳим ўрин эгаллайди.
Шу билан бирга, аэропортда декларация жараёнлари уюшқоқлик билан ўтишида Корея Республикаси ҳудудига олиб кириш ман этилган озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотларни олмаслик алоҳида қайд этилди.
Меҳнат мигрантлари томонидан карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган тақдирда 10 кунлик карантин ва карантин билан боғлиқ харажатлар ўртача 1 миллион 200 мингдан 1 миллион 500 минг корейс вонигача бўлган маблағни ташкил этиши кўзда тутилган, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.