Учрашувда умумтаълим мактабларидаги дарсликларда Корея Республикаси ҳақидаги маълумотлар юзасидан фикр алмашилди ва мамлакат тарихи ва географияси ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, маслаҳатчи жаноблари марказда дарсликларни яратиш жараёни билан танишди ва уларнинг янги авлоди яратилаётганини юксак баҳолади.

Айниқса, дарсликларга жорий этилган AR - тўлдирилган борлиқ тизими билан танишаркан, ҳайратланиб: “Дарсликлар учун медиа иловалар борасида Ўзбекистон Жанубий Кореядан ҳам илгарилаб кетганига ишонаман”, — деди жаноб Юн Жи Ван.