Тошкент тиббиёт академиясига 2022 йил 15 июль куни Сеул Миллий университети Бунданг касалхонаси ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Ким Тае Ву, халқаро тиббиёт маркази ва ташқи алоқалар бўлими профессори Ким Сергей, Вице-президент Муёунг Сиам Ли Бонг Хван ташриф буюрди.

Учрашувда ўқув ишлари бўйича проректор Шуҳрат Абдужалилович Тошкент тиббиёт академиясини ўқув дастурлари, кафедралари, олиб борилаётган ишлари тўғрисида презентацияни ўқиб эшиттирди. Корея томони Академияни тиббиёт олийгоҳлари ичида биринчи ўриндалигини эътироф этиб, уни 100 йиллиги мунособати самимий қутлади.

Бундан ташқари, учрашувда юқори курс талабалари, магистрантлар ва врачлар ўртасида алмашинув дастурларини ташкил этиш муҳокама қилинди. Суҳбат сўнгида, Корея томонини, яқин ой ичида кўзда тутилган академиянинг янги биноси очилиш маросимига таклиф қилинди, деб хабар бермоқда Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.