Мазкур форумдан кўзланган мақсад икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, келишувларни самарали амалга ошириш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада фаоллаштириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди, хусусан, давлат идоралари ва хусусий сектор ўртасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва янги лойиҳалар ва дастурлар амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари сурилди.

Бизнес-форум якунлари бўйича икки давлат тадбиркорлари ўртасида B2B форматидаги учрашувлар ўтказилиб, тўқимачилик, агросаноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.