Маълумки, БМТ Бош ассамблеясининг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёлларнинг аҳволини яхшилаш” тўғрисидаги резолюциясига асосан 15 октябрь — “Халқаро қишлоқ аёллари куни” деб эълон қилинган.

Экспозициядан ўрин олган фотосуратларнинг оқ-қора рангдаги ретросуратларида ўз даври ижтимоий ҳаётининг турли жабҳаларида меҳнат қилаётган хотин-қизлар, тарихимиз акс этган. Рангли фотосуратлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Фоторассомлар шўъбаси”нинг аъзолари, Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги фотомухбирлари, шунингдек ёш фотографлар олган бадиий фотосуратлар бўлиб, уларда бугунги кун қишлоқ аёлларининг меҳнат жараёнлари, шунингдек турли ҳаётий жабҳа ва ҳолатлари акс этган. Ёш рассомларнинг кўргазмадан ўрин олган ижод намуналарида аёлнинг гўзаллиги, миллийлиги, ишбилармонлиги, онахонларнинг меҳрли сиймолари томошабинларни бефарқ қолдирмайди.

Ҳасан Абдуназаров