Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди. 

Ҳайдовчининг сўзларига кўра, кўрсатилган тиббий буюмлар Россия Федерацияси ҳудудида сотиб олинган, аммо чегарани кесиб ўтишда у тегишли божхона ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексининг 551-моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилди, деккларацияга киритилмаган тестлар олиб қўйилди.

Бундан ташқари, 16 июлдан 20 июлгача бўлган даврда, ҳудудда ишчи гуруҳ дори-дармонларни қиммат нархларда сотадиган 15 дан ортиқ дорихоналарни аниқлади.

Шунингдек, Келес туманида турар-жой биносида рухсатномасиз дори-дармон сотган ва тиббий хизмат кўрсатган фуқаро ҳибсга олинган. Ушбу фактлар бўйича маъмурий чоралар кўриш учун тўпланган материаллар ваколатли органга юборилди.