Ўзбекистонда чет эллик сайёҳлар учун «Ўзбекистон — хавфсиз саёҳат кафолатланган» (Uzbekistan/Safe travel guaranteed) санитария-эпидемиологик хавфсизлик тизими жорий этилмоқда.

Унга кўра, агар чет эллик сайёҳ мамлакат ҳудудида коронавирус инфекциясини юқтириб олса, унга 3000 доллар миқдорида компенсация пули берилади. Ушбу амалиёт дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг қўлланилади.