Экспертнинг таъкидлашича, вируснинг ўзи иммунотанқисликни келтириб чиқармайди, бунга касалликнинг оғир кечиши, ковиддан кейинги синдром сабаб бўлади.
“Бу бактериал асоратлар, оғир тромбозлар. Уларда функционал иммунотанқислик бўлиши мумкин. Бундан ташқари, улар дори воситалари, глюкортикостероид гормонларини узоқ вақт давомида истеъмол қилиш оқибатида ҳам юзага келиши мумкин. Жиддий асоратлар бўлса, уларнинг ўзлари иккиламчи иммунитет танқислигини келтириб чиқаради”, дея изоҳлади Николай Крючков.