Тиббиёт фанлари доктори профессор Зарифбой Ибодуллаевни кўпчилик “Асаб ва руҳият” китоби орқали яхши танийди. Бугунги кунда юртимизда коронавирусга қарши курашда врачларимизни, ҳамшираларимизни, коронавирусга чалинган беморларни, ундан тузалиб чиққан фуқароларимизни ҳавотир, вирус асоратларидан асабийлашаши билан боғлиқ турли хил саволлар қийнамоқда.

Шунинг учун муаллиф бу каби саволларга муносиб жавобларни "Тиббиёт психологияси" ва "Асаб ва руҳият" деб номланган китобларидан топишлари мумкинлигини айтиб ушбу китобларни зудлик билан шифохоналарга тарқатиш зарурлигини Соғликни сақлаш вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутассадилари видеомурожаат йўллади. 

Видеомурожаатда Зарифбой Ибодуллаев ҳар иккала мутасаддига “Заминнашр” нашриётида чанг босиб ётган бу қимматли китобларни катта нусхада харид қилиб, барча шифокорлар, умуман, тиббиёт ходимларига зудлик билан тарқатиш лозимлигини таъкидлаган.