Ушбу идора маълумотларига қараганда, ушбу ўзгаришни кодлайдиган ACE2 оқсил ёрдамида коронавирус нафас йўлларига ўтади. Айнан мана шу оқсил «вируснинг ўтишини енгиллаштиради ёки аксинча», деб хабар беради ТАСС.
«Шундай қилиб, генетик вариантларни аниқлаш COVID-19 нинг оғир формасини юқтиришга мойил, шу билан бирга бахтли, яъни «ҳимояланган» одамларни аниқлаш имконини беради», — дейилади хабарда.
Аввал, 5 октябрда Роспотребнадзорда мавсумий касаллик билан шикастланганлар коронавирус, жумладан SARS-CoV-2 инфекциясига қарши иммунитет орттириб олишини таъкидлаганди. Лекин бундай иммунитетнинг қанчалик ишончли эканлиги ҳақида мутахассислар бирон нарса дея олмаяпти.
Сўнги хабарларга кўра, Россиянинг 85та ҳудудида 1 225 889та коронавирус ҳолати аниқланган. Пандемия бошлангандан бери эса 21 475 та ўлим ҳолати қайд қилинган, 982 324 киши соғайиб кетган, деб хабар беради «Известия».