Аксарият инсонлар коронавирусдан кейин таналарида касалликнинг турли асоратларига гувоҳ бўлмоқдалар. Кимдир яхши эшитмайдиган, кимдир кўзи хирароқ тортиб қолгани ва яна кимдир боши оғрийдиган бўлиб қолганидан шикоят қилади. Шунингдек, бу касалликдан сўнг хотира ҳам сусайиши мумкин.

«Zamin.uz» россиялик врач Юлия Лоцманованинг бу ҳолатда  нималар қилиш мумкинлиги ҳақидаги маслаҳатларини эълон қилди.

Когнитив қобилиятларни тиклаш учун мутахассис наздида қуйидагилар муҳим:
«Хотира ва эътиборни тиклаш учун маълум жисмоний машқлар – бармоқ гимнастикаси мавжуд. Бу нозик восита кўникмаларини мукаммал ривожлантиради, хотирани тиклайди, концентрацияни ривожлантиради. Фикрлаш жараёнини яхшилайди», — дейди у «Говорит Москва» радиоси эфирида.

Шифокор шунингдек, беморларга кўпроқ ўқишни, мусиқа тинглаш ва хаёлда ҳисоблашни  машқ қилишни маслаҳат берди.
Хотирадаги жиддий муаммолар бўлса Лоцманова мутахассисларга мурожаат қилишни тавсия қилган.