Жумладан, бугун улар Учтепа туманида жойлашган Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ётоқхонасида беморларни даволаш учун ташкил этилган жойни ўрганиб, даволаш жараёнида қулайликлар яратилиши борасида мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар беришди.
Шунингдек, туман масъуллари билан бирга Чилонзор туманида жойлашган "CARDIO STAR PLUS" МЧЖда 50 нафар беморлар учун захира койка-ўринлари, у ердаги шарт-шароитлар, даволаниш учун керакли дори воситалари ҳамда ускуналар билан жиҳозланганлигини ўрганди.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ҳокими ва мутасаддилар билан бирга Юнусободдаги «Ўзекспомарказ» майдонларида коронавирусга чалинган беморларни жойлаштириш учун яратилган захира койка-ўринларни кўздан кечиришди.