Қозоғистон президентининг фармони билан мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу лавозимга Алексей Цой тайинланган.
“Цой Алексей Владимирович Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлансин”, - дейилган фармонда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биратнов коронавирус юқтириб олди ва у касалхонага ётқизилгани хабар қилинган эди.