Мутахассисларнинг қайд этишича, Омикронда юзага келадиган тошмаларнинг келиб чиқиш сабаблари аллергия билан эмас, кўпроқ вируснинг ишлаш мезанизми билан боғлиқ. Тошмалар қанча кўп бўлса, беморнинг аҳволи оғирлигидан дарак беради. Мазкур аломатлар иммун тизимидаги муаммолар ёки дори воситасининг таъсиридан юзага келиши мумкин.
Илмий-тадқиқот институти ходимларининг таъкидлашича, тери тошмалари коронавирусга чалинганларнинг тахминан беш фоизида кузатилади. Улар тананинг барча қисмида юзага келиши мумкин. Кафтлар, бармоқларда ҳам ўзини намоён қилади.
Мутахассислар соғайгандан сўнг мазкур аломатлар кузатилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозимлигини таъкидлашмоқда, деб ёзади lenta.ru.