Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тадбирда, фуқаро Ж.А. томонидан пандемия шароитида мўмай даромад орттириш мақсадида, коронавирус инфекциясини даволашда фойдаланиладиган “Remdesivir for Injection” номли дори воситасини, дорихона ва унинг филиалидан ташқарида ҳар бир қутисини 850 минг сўмдан ҳисоблаб, 200 қутисини 170 млн сўмга сотган вақтида ушланган.
Терговга қадар текширувда, Ж.А. “Remdesivir for Injection” дориларини қайта сотиш мақсадида фуқаро М.К.дан харид қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ж.А. ва М.К.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 1863-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.