“У амалда ўпкагача етиб бормайди, у брохолитга бориб тўхтайди. Мен Омикрондаги бронхолит Дельтадаги пневмонияга қараганда яхши дея олмайман. Бироқ бу нисабатан енгилроқ касаллик ҳисобланади”, дейди шифокор.

“Унда ҳид йўқолиши камдан-кам ҳолатларда учрайди. Дельтада эса бу кенг тарқалган аломатлардан эди. Одамлар ҳид билиш қобилиятини йўқотиб қўйганидан сўнг касалликка чалинганлигини англаб, таҳлил топширгани боришарди. Омикронда эса бу камёб ҳолат”, дея таъкидлади шифокор.

У коронавируснинг штаммлари қандай аломатлар билан намоён бўлмасин, энг яхши ҳимоя — вакцинация эканини қўшимча қилди, деб ёзади korrespondent.net.