Коронавирусга чалинган ва кейинчалик шахсий ҳимоя воситасини тақишдан бош тортган одамлар атрофдагилар учун энг катта хавфни туғдиради, деди Россиянинг хизмат кўрсатган шифокори, пульмонолог Александр Карабиненко.

Гап шундаки, коронавирус инфекцияси касалликдан кейин ҳам юқори нафас йўлларида қолади, деб тушунтирди у.

“Инфекциянинг фаол тарқатувчилари аввало, болалар, ёшлар — уларга бирон нарсани исботлаш жуда қийин, ҳимоя воситасини тақишни истамайди, қайсар”, — дейди мутахассис РИА Новостига.

Шифокор, коронавирусга чалинган ёки йўқлигидан қатъи назар, барча одамлар ниқоб тақиши кераклигини таъкидлади.