Бу ҳақида Агентлик расмий сайтида хабар берилди.
Дастурий таъминотда коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни тўртта шаклда, яъни:
- “Коррупцияга дуч келдим ва пора беришга мажбур бўлдим”;
- “Коррупцияга дуч келдим ва пора бермадим”;
- “Пора билан боғлиқ бўлмаган коррупцияга дуч келдим”;
- “Ҳалол ишлайдиган давлат хизматчисини учратдим” каби мавзуларда юбориш мумкин.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги eanticor.uz орқали берилаётган коррупция ҳолатлари ҳақидаги мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш билан бир қаторда, улар асосида соҳалардаги коррупцион ҳолатларни таҳлил қилади ва ўтказиладиган таҳлил натижаларига кўра коррупцияга имкон яратаётган омилларни бартараф этиш чоралари кўрилади. Коррупцияга йўл очиб бераётган нормаларни ўзгартириш, бекор қилиш ёки қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ва уларни амалга ошириш чоралари кўрилади.
Шунингдек, eanticor.uz дастурий таъминоти орқали фуқароларнинг коррупцияга оид мурожаатлари асосида вазирлик, идоралар, вилоят ва туманларнинг статистик рейтингини кузатиб бориш имконияти яратилди.
Ҳозирда мазкур тизимда янада қулайликлар яратиш мақсадида дастурни такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.