Унда барча соҳалар каби таълим тизимида ҳам коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, соҳа ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, таълим тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, юртимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар белгиланган.
Дарҳақиқат, коррупция ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда маънавий ҳаёти учун хавфли, қолаверса, мамлакат ривожига тўсиқ бўладиган иллатдир.Шу боис мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Бугунги кунда Педагогик инновациялар,касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг асосий вазифаларидан бири ҳам коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларни яратиш, уни амалиётга татбиқ этиш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, бу бўйича тарғибот тадбирлари самарадорлигига эришиш.
2022 йил февраль ойида таълим муассасасида коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятни тизимли равишда йўлга қўйиш, барча мутасадди раҳбар ходимлар ўзларига юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва сидқидилдан бажаришларини ташкил этиши учун масъуллар белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, институтда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этишга жиддий эътибор қаратилди.
Институтда кадрларга оид масалаларда коррупцияга қарши курашиш тизими жорий этилди, манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Институт ходим ва тингловчиларининг коррупцияга қарши курашишга оид билим ва кўникмаларини ошириш бўйича тадбирлар белгиланган муддатларда ўтказилмоқда.
Институтда коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини таҳлил қилиш, баҳолаш ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилиб, йиллик режага биноан жорий йилнинг март ойидаги ҳайъат йиғилишида алоҳида масала сифатида муҳокома қилинди.
Коррупцияга қарши курашишнинг самарали дастурларини амалга ошириш, аввало, раҳбар ходимнинг ҳисобдорлиги ва фаолиятининг очиқлиги механизмларини жорий этиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича амалий чора-тадбирларни бажариш орқали таълим тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга имкон яратаётган сабаб ва шарт-шароитларни йўқотиш ҳар биримизнинг биринчи даражадаги муҳим вазифамиз бўлиб қолади.
З.Худайбердиев,
институт директори