Шунингдек, йўлаклар ҳам таъмирга муҳтож бўлиб, ёғингарчилик пайтларида майдонда ёмғир сувлари йиғилиб, йўловчиларга ноқулайлик туғдираётган эди.
Шу сабабли малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ майдондаги ёдгорликларни сақлаган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Таъмирлаш жараёнида боғ замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида янгиланади, йўлаклар тартибга келтирилади ва кенг кўламли ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади.
Таъмирлаш жараёнида, бу ердан қатновчи аҳолига ва сайр қилувчиларга учун ноқулайликлар бўлиши мумкин ва улар учун узр сўраймиз.