Маҳбуба опага вилоят ҳокими Зойир Мирзаев “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан 30 миллион сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. Эртага фарзандлари Қарши шаҳрига келиб, кийим-бош олиб беришда ҳомийлик қилишини билдирган вилоят раҳбарлари билан дўкон ҳам айланишади. 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Д.Набиевнинг қўшимча қилишича, оилани туман ҳокими А.Бойқараев ҳам доимий оталиққа олган. Карантин даври бошланганидан буён "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан уларга доимий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. Шунингдек, савобталаб тадбиркор Р.Умаров ҳомийлигида оилага сигир ва бузоқ ажратилган.

Кўнгли ярим болаларга меҳр қўлини чўзган оила Давлатимизнинг ҳам доимий эътиборида бўлади.