Қайд этилишича, бугун эрталаб соат 07:30 ларда мазкур маҳалладаги Навбаҳор кўчасидаги хонадонлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган.

Оқибатида 4 нафар фуқаро тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. 

Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда.

Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари етиб келишган.