Косонсой тумани “Янгийўл” маҳалласида яшовчи 1924 йилда туғилган Исохон ота Соттихоновнинг ибратли ва жасоратли умр йўли ёшларимизга ҳамиша ибрат ва намуна бўлиб келган. Исахон ота 1947 йилда урушдан қайтгач халқимиз хизматидан чарчамади.
Вилоят ҳокими уруш фахрийсига Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрикномасини ўқиб эшиттирди, Президент совғасини топширди.
Шунингдек, Исохон отага пул мукофоти, қимматбаҳо совғалар топширилди.
Кўрсатилган эътибор ва эъзоздан мамнун бўлган отахон дуога қўл очиб, миннатдорчилик билдирди.
Косонсой тумани ҳокимлиги