Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат жорий йил 25 ноябрь куни Краснодар шаҳрида жойлашган “Точно” корхонасининг қурилиш объектда содир бўлган.

Корхонага тегишли қурилиш кранидан фойдаланиш масаласида ўзаро келишмовчилик оқибатида ушбу корхонада меҳнат фаолиятини олиб бораётган 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳозирги вақтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерацияси ваколатхонаси ходимлари томонидан корхона раҳбарияти ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда томонларни ўзаро келиштирган ҳолда жавобгарликка тортмасдан ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.