Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.” МЧЖ раҳбари Х.О. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган тикув дастгоҳларини нақд пулга сотиб юбориб, 307 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.