Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан АТБ “Қишлоққурилишбанк” Қўнғирот филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ бўлим бошлиғи А.Н. 33 нафар фуқаро ва ўзининг номидан 37 та сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб жами 483,5 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.