Бу ҳақда Куба республикаси ташқи ишлар вазири Бруно Родригес Паррилья маълум қилди.

“[Америка] ҳарбий-денгиз базасининг [Гуантанамода] мавжудлиги Кубанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда халқаро ҳуқуқни бузади”. Бу ҳақда вазир ўзининг Хдаги саҳифасида маълум қилди. У 23 февраль куни шартнома 1903 йилда имзоланганига 122 йил тўлганини, унга кўра Гуантанамо бухтасининг 117 квадрат километрдан кўпроқ қисми АҚШ ҳукуматига чекланган муддатга ижарага берилган ва ҳужжатда шартномани бекор қилиш банди йўқ эди.

2002 йилда АҚШнинг 43-президенти кичик Жорж Буш даврида Гуантанамо базаси ҳудудида қамоқхона ташкил этилгандан сўнг, Куба ҳукумати ижара шартлари бузилганлигини даъво қилиб, шартномани бекор қилишга ва базани кўчиришга эришмоқчи бўлди, бироқ бу уринишлар муваффақиятсиз тугади.

Гуантанамо лагерида АҚШнинг Афғонистондаги амалиёти ва бошқа аксилтеррор рейдлари чоғида қўлга олинган одамлар юборилган. Кичик Буш ўрнига келган Барак Обама АҚШ Президенти лавозимига киришгандан сўнг дарҳол – 2009 йилнинг 22 январида махсус қамоқхонани 12 ой ичида ёпиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бироқ Гуантанамо лагери ҳамон мавжуд бўлиб, ҳуқуқ ҳимоячиларининг Вашингтонга қарши кескин танқидига сабаб бўлмоқда, улар лагер маҳбуслари амалда ҳуқуқий вакуумда эканини бир неча бор таъкидлаган. Куба ҳукумати ушбу анклавни республикасининг ноқонуний босиб олинган ҳудуди деб ҳисоблайди, деб хабар беради tass.ru.